GENOMIKA VA BIOINFORMATIKA MARKAZI

                  O’zbekiston Respublikasi Fanlar Akademiyasi

                 

 

flag.png

Home » Markaz tuzilmasi » Personallashtirilgan qishloq xo`jaligi ekinlarini o`rganish bo`limi

Personallashtirilgan qishloq xo`jaligi ekinlarini o`rganish bo`limi

Ушбу бўлимда олиб бориладиган тадқиқотлар, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда комплекс ёндашувни назарда тутади. Ушбу ёндашув билан ҳар бир қишлоқ хўжалик экинларининг генотипи тупроқ-иқлим шароитлари, ҳарорат ва сув режимлари, ўғитларга бўлган талаби, турли хил биологик ва кимёвий таъсирларга жавоб реакцияси каби омилларии ўрганилади. Ўзига хос генотиплар учун юқоридаги барча таъсирларни инобатга олган ҳолда, экинларни етиштириш ва мониторинг қилиш технологиялари ишлаб чиқилади.

Персоналлаштирилган қишлоқ хўжалиги концепциясини тадбиқ этиш, ресурсларни тежаш, атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини сезиларли даражада камайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатларини ва инсон меҳнатидан фойдаланишни сезиларли даражада камайтириш, ҳосилдорликни максимал даражада ошириш имконини беради.

Замонавий  «омикс» технологияларининг усуллари ва ёндашувлари генетик хилма-хиллик муаммосини ҳал қилиш ва муайян генотипларнинг муайян тупроқ ва иқлим шароитларига мослигини аниқлаш, бу борада геномика, транскриптомика, протеомика ва метаболомикада кенг қўлланилади.

Шу билан бирга, замонавий биотехнологик ёндашувлар шунингдек маркерларга асосланган селекция усулларини қўллаш орқали турли хил хусусиятларни бирлаштириб зараркунандалар ва гербицидларга чидамли, атроф муҳитга салбий таьсир етказмайдиган, ҳосилдор ва бошқа иқтисодий жиҳатдан фойдали турли экинлар яратилади.

Генотипларнинг яхши атроф муҳит шароитларига мослашув даражасини аниқлаш ва комплекс ўғитлар,  биостимуляторлар, гербицид ва пестицидларнинг таьсирини  транскриптомика, протеомика ва метаболомика усулларини қўллаш орқали таҳлил қилиш мумкин.