GENOMIKA VA BIOINFORMATIKA MARKAZI

                  O’zbekiston Respublikasi Fanlar Akademiyasi

                 

 

flag.png

Home » Qiziqarli ma'lumotlar » Bilib qo'ygan yahshi

Bilib qo'ygan yahshi

Шифобахш асални кунига тановул қилишнинг 6 фойдасини биласизми...

асал

Асал қадим замонлардан инсон танаси учун энг фойдали маҳсулотлардан бири ҳисобланган. Таркибида зарурий ферментларнинг юқори миқдори ва табиий асалнинг қаришни секинлаштириш қобилияти, шифобахш хусусиятлари уни супертаом сифатида қадрланишига асос бўлган. Ҳозирда, бизлар аждодларимиз риоя қилган табиий овқатланиш қоидаларини тиклашга уринмоқдамиз. Шундай экан, ҳар куни асал (албатта табиийсини) истеъмол қилишни кундалик ҳаётингизга жорий қила олсангиз, қандай ижобий натижаларга эришиш мумкинлиги борасида маълумотларни тақдим этамиз.Терингиз тозаланади. Асал табиий антиоксидант ҳисоблангани боис, тананинг ортиқча токсинлардан холи бўлишига ёрдам беради. У ўзининг антибактериал хусусиятларига кўра, терингизни софлаштиради ва тиниқлаштиради. Вазн ташлашни истаганлар ҳам асал тановулини ҳаётларига татбиқ этишлари мумкин. Асалдаги шакар, бизлар истеъмол қилувчи оқ шакар ёки қанддан фарқ қилади. Шундай экан, шоколад ёки ширин газли ичимликлар ўрнига асал ейишга ўрганинг. Натижасини тезда пайқайсиз.Қон таркибидаги шакар миқдорини камайтиради. Асал ҳақиқатдан ҳам катта миқдорда шакарга эга. Аммо, фруктоза ва глюкозанинг ажойиб мутаносиблиги сабабли, инсон танаси қондаги шакар миқдорини мустақил равишда бошқара олади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бунга қўшимча равишда, танадаги холестерин миқдори камаяди. Асалдаги флавоноидлар (инсон танасига таом таркибида тушиб, кўплаб ферментлар фаоллигига ижобий таъсир кўрсатади, шу сабабли халқ ва расмий табобатда кенг қўлланилади) ва антиоксидантлар юрак-қон касалликларининг олдини олишга ёрдам беради. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, асал холестериннинг оксидланиш жараёнини секинлаштиради, шу билан инсультга учраш эҳтимолини жиддий равишда камайтиради. Асални илиқ сувга аралаштириб истеъмол қилиш овқат ҳазм қилиш тизимидаги токсинлар ва зарарли чиқиндиларни ювишнинг энг самарали усулидир. Бу эса уй шароитида танани тозалашнинг энг арзон ва оддий йўлидир. Асал инсон иммунтизимига ажойиб таъсир кўрсатиши билан ҳам ўзига хосдир. Асосийси, бунда сиз соф, органик (табиий), витамин ва минераллар, ферментларга бой асални харид қилинг. У сизни кўплаб салбий бактериялардан асрашига кафолат берамиз.

Сув қаерда иссиқроқ?

     Сув қаерда иссиқроқ бўлади – дарёдами, денгиздами ёки окенлардами? Сув сиртининг ҳарорати ҳавзанинг географик жойлашуви, иқлим шароити ва ҳаво оқимларига боғлиқ. Океан ва денгиз сувлари ҳароратига ҳавза ости рельефи ва чучук сувларнинг қуйилиши ҳам таъсир этади. Чуқур жойларга нисбатан соҳиллар ва саёз жойларда сув иссиқроқ бўлади.
     Океан ва денгизлар сувининг ҳарорати Шимолий яримшарда баландроқ. Сув сиртининг нисбатан юқори ҳарорати Мексика кўрфази, Флорида бўғози ва Қизил денгизнинг жанубий қисмида кузатилади. Бу ерларда сув ҳарорати август ойида 32,8 °С гача кўтарилади. Бу ойда Қизил денгиз сувининг ҳарорати бошқа жойлардагига қараганда энг кўп давр мобайнида сақланиб қолади.
     Каспий денгизида энг иссиқ ҳарорат 37,2 °С бўлса, Орол денгизида бу кўрсаткич 32,4 °С га етади. Азов денгизида сув сирти 32 °С, Қора денгиз ва Япон денгизида 31,2 °С, Охота денгизида 25,9 °С, Беринг денгизида эса 22,2 °С гача исиши мумкин.
     Дарёлар, айниқса кичик дарёлар сувининг ҳароратига улар оқиб ўтадиган жойларнинг иқлими катта таъсир кўрсатади. Шу сабабли дарёлар сувининг ҳарорати океан ва денгизларникидан юқорироқ бўлади. Амударё ирмоқларида сув сатҳи ҳарорати 45,2 °С га етиши мумкин. Энг баланд ҳарорат бир кундагина кузатилади, бироқ юқори ҳарорат узоқ вақт сақланиб қолади. Амударё ҳавзасида баланд ҳарорат эллик-олтмиш кунгача ўзгармай туриши мумкин.
     Сув сирти ва остидаги ҳароратнинг ҳар хиллигидан фойдаланиб, сувлардан иссиқлик чиқариш ва уларни электр станцияларида электр энергиясига айлантириш мумкин. Шу хилдаги илк электр станцияси Африкада, Кот д’Ивуарнинг Абиджан шаҳрида қурилган. У ўн тўрт минг киловатт қувват билан ишлайди. Станция совуқ сувни беш юз метр чуқурликдан олади. Бу ерда сиртқи ва остки сув ҳароратининг фарқи 10-15 даража атрофида.
     Очиқ сув ҳавзаларида ҳарорат унча баланд эмас, уларда сув пастроқ ҳароратда ҳам буғланаверади. Бундай тез қайнайдиган сувни махсус катта қозонларда сиқиб, буғлантириш мумкин. Биринчи жаҳон уруши пайтида Швейцарияга кўмир олиб келиниши тўхтатилади. Шунда мана шу усулда буғ ҳосил қилиниб, шаҳар иситиш тизими ишга туширилади.

Одам ҳақида кутилмаган маълумотлар 

  • Одамдаги ДНК 80 000 гендан таркиб топган.
  • Ўртача умр давомида одам бошидан ўсиб чиқадиган сочларнинг узунлиги 725 километрга етади.
  • Сарғиш-малла одамларнинг соқоли қорача одамларникидан кўра тезроқ ўсади.
  • Грипп эпидемияси 1918 – 1919 йилларда АҚШ ва европалик 20 миллиондан ортиқ одамни ҳаётдан олиб кетган.
  • Одамнинг бармоқлари ўртача умри давомида 25 миллион марта букилиб-ёзилади.
  • Одам туғилган пайт унинг миясида 14 миллиард ҳужайра бўлади ва бу ўлгунича кўпаймайди. Аксинча, 25 ёшдан кейин кунига 100 мингдан камайиб боради. Китоб ўқишга сарфланган 1 дақиқа вақт 70 тага яқин ҳужайрани ўлдиради. 40 ёшдан кейин инқироз жараёни тезлашади ва мия енгиллашиб, кичрайиб боради.
  • Одам суягининг 50 фоизи сувдан иборат.
  • Одам танасида яшовчи бактерияларнинг умумий оғирлиги 2 килограммга етади.
  • Одамнинг бош миясида секундига 100 000 кимёвий реакция содир бўлади.
  • Бола туғилганда тиззасининг кўзи бўлмайди, у 2-6 ёшда пайдо бўлади.
  • Одам юрагининг ҳажми муштумига тенг. Вояга етган одамнинг юраги ўртача 220-260 грамм оғирликка эга бўлади.
  • Одамда 2 миллион тер безлари бор. Ҳар бир литр тер учун 540 калория сарфланади. Эркаклар аёлларга нисбатан 40 фоиз кўпроқ тер чиқаради.
  • Одам кунига ўртача 23 000 марта нафас олади ёки нафас чиқаради.
  • Одам кўзи 10 000 000 ранг турини фарқлай олади.
  • Одам оғзида 40 000 га яқин бактерия яшайди.
  • Одамда 33 ёки 34 та умуртқа суяги бўлади.
  • Аёллар эркакларга қараганда тахминан 2 баробар кўп кўз очиб юмади.
  • Одам танасидаги энг мустаҳкам мускул – тил.
  • Одам танасида 2000 та таъм билувчи сезги органи бор.
  • Бола 300 та суяк билан туғилади, балоғатга етганда 206 тасигина қолади, холос.
  • Одам юраги бир йилда тахминан 36 800 000 марта уради.
  • Кўк кўзли одамлар бошқаларга қараганда кўпроқ касалга чалинадилар.
  • Одам танаси ўртача умри давомида 1000 марта ўзгаради.
  • Тумов чақирадиган 100 дан ортиқ турдаги вирус бор.
  • Кулган пайт 17 та мускул “ишлайди”.
  • Балоғатга етган одам танасидаги нерв толалари узунлиги  ўртача 75 километрни ташкил этади.
  • Одам танасидаги иссиқликнинг 80 фоизи бошидан чиқиб кетади.
  • Нотаниш иш билан илк бор шуғулланиш мияни ривожлантиришнинг энг яхши усули. Ақлий салоҳияти ўзингиздан устун бўлган одамлар билан суҳбатлашиш ҳам мия ривожига тез таъсир кўрсатади. Мия худди мускуллар сингари қанча кўп ишласа, шунча кўп ўсади.
  • Битта одамнинг танасида бутун ер юзидаги одамлардан кўпроқ тирик организм яшайди.
  • Бурун инсоннинг бутун умри давомида катталашади.
  • Бир дона соч 3 кг гача юк кўтариши мумкин.