2022 йил 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ўзбекистон республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан билан биргаликда “Ўрмончилик соҳасини ривожлантиришда хотин-қизларнинг ўрни” мавзусидаги форум бўлиб ўтди. Форумда Ўз РФА Геномика ва биоинформатика маркази катта илмий ходими, биология фанлари доктори, “Шуҳрат” медали соҳибаси Убайдуллаева Хуршида Абдуллаевна ва кичик илмий ходим Бабаджанова Феруза Икрамовналар иштирок этди. Форумда Ўзбекистон Республикаси оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раҳбари ва бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова Геномика ва биоинформатика марказида олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари билан яқиндан танишди ва ўзининг таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.