Илмий изланишларнинг асосий йўналишлари:
- қишлоқ хўжалиги ва доривор ўсимликлар, хайвонлар ва микроорганизмалар геномлари структурасини ўрганиш, хўжалик аҳамиятига эга бўлган қимматбаҳо генлар функциясини биоинформатик таҳлилларини ўтказиш;
- турли хил генетик йўлларга кирувчи янги оқсиллар ва ферментлар, бирламчи ва иккиламчи метаболитларни ўрганиш ва улар асосида ген-инженерлиги технологияларини яратиш;
- ген-инженерлиги ва трансгеном технологияларини яратиш;
- ген ва хужайра инженерлиги, маркерларга асосланган селекция, геном ва виртуал селекция дастурларини ишлаб чиқиш ва улар асосида стресс омилларига чидамли бўлган янги юқори сифатли “генетик бойитилган” қишлоқ хўжалиги ўсимликлари навлари ва хайвонлар зотларини яратиш;
- генетик ўзгартирилган организмлар ва уларнинг маҳсулотларини тест қилиш ва сертификациялаш;
- генетик ўзгартирилган организмлар ва уларнинг маҳсулотлари билан шуғулланувчи корхоналар фаолиятини координация қилиш ва Республикага олиб кирилаётган генетик ўзгартирилган организмлар ва уларнинг маҳсулотларини бирламчи лаборатория тестларидан ўтказиш йўли билан олиб киришга доир таклифлар тайёрлаш;
- ген инженерлиги ва маркерларга асосланган селекция асосида яратилган ўсимликлар навларининг бирламчи уруғчилигини ташкил қилиш ва уларни районлаштириш.