Сурхондарё туманининг Олтинсой туманида узумчилик соҳасидаги инновацион ечимлар жорий этилмоқда
2 август куни Олтинсой тумандаги «Янги турмуш» фермер хўжалигида фермерлар иштирокидаги семинарда узумнинг янги навларининг афзалликлари, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш учун инновацион навларни кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.
«Янги турмуш» фермер хўжалигининг 74 га майдонида узум боғлари ва узум навларини кўпайтириш бўйича кўчатчилик ишларини амалга ошириб келмоқда, ушбу тадбиркор гектаридан 50-60 тонна хосил олмоқда ва экспортбоп навларини экспортга йўналтирмоқда.
Геномика ва биоинформатика маркази лабораториясида замонавий услублар ва инновацион технологияларга асосланиб in-vitro усулида олинган 1000 та нав тозалиги кафолатланган ва вируслардан ҳоли кўчатлар «Янги турмуш» фермер хўжалигига етказиб берилди.
Олтинсойдаги узум боғларини янгилаш мақсадида тижорат банклари фермер хўжаликларига 7 йилга мўлжалланган 14 фоизлик 3 йил имтиёзли даври билан кредит маблағлари ажратмоқда.