Олимлар, тадқиқотчилар, илм шайдолари ва тил мухлислари!
Хабарингиз борми, йўқми: “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” анъанавий танлови бу йил ўзбек тилини ривожлантиришга доир илмий фаолиятни рағбатлантириш мақсадида “Ўзбек тилини ривожлантиришга доир энг яхши илмий-амалий лойиҳа” номинациясини ҳам эълон қилган.
Илмий ишланмаларингиз, лойиҳаларингиз, монография, тақдимот ва бошқа шу йўналишдаги натижаларингизни танловга юборинг. Бу нафақат бирон совғалик бўлиш, балки, энг аввало, сизни олим, тадқиқотчи сифатида кенг майдонга чиқишингиз ва эътироф қозонишингиз учун бир имконият.
Танлов Инновацион ривожланиш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти ҳамда Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
Танловга тақдим этиладиган илмий лойиҳалар til-tanlov@mininnovation.uz электрон почтаси орқали жорий йилнинг 31 июлига қадар фақат электрон шаклда қабул қилинади.
Танлов билан боғлиқ масалалар бўйича Инновацион ривожланиш вазирлигининг қўллаб-қувватлаш хизмати: +99871 203-32-23 (232).