Вилоятда элита узум навлари кўчатчилигини йўлга қўйиш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Геномика ва биоинформатика маркази билан ҳамкорликда Хатирчи туманининг Олтинсой, Учқора ва Тасмачи маҳалла фуқаролар йиғинларида узумчилик соҳасида кенг ўрганишлар олиб борган бўлиб, натижада ушбу ҳудудларда бир неча асрдан буён етиштириб келинаётган энг қадимий “Оқ дум” узум навларидан барг намуналари олиниб, соғломлаштирилиб махсус озуқада кўпайтирилган ҳамда Хатирчи туманидаги “Small Garden” MChJга 1000 туп кўчат етказиб берилиб, узумзор ташкил қилинган.
Аҳамиятли жиҳати ушбу ўсимликлар Ўзбекистон шароитида замонавий “In vitro” усулида олинган илк ўсимликлардан бири ҳисобланади. Айни пайтда узум кўчатлари ҳосилга кирган бўлиб ўзининг кутилган самарасини бермоқда.
Бошқарма ходимлари мурожаат доирасида тумандаги 16 умумий ўрта таълим мактабига ҳам ташриф буюриб, мактабнинг ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар билан танишди.
Мактаб ўқитувчилари ўзлари яратган барча лойиҳаларини бошқарма ходимларига таништириб ўтди. Айниқса, мактабнинг физика фани ўқитувчилари Қаюмов Ҳамдулла ҳамда Зарипова Камолалар томонидан ишлаб чиқилган “Таълим тизимини 3 босқичли автоматик бошқарув тизимига ўтказиш”, “Смарт браслет” ҳамда “Иқтисодий ночор ҳудудларни янги инновацион ривожлантириш усули” номли лойиҳалари алоҳида эътироф этилди. Мактаб ўқитувчилари келгусида эълон қилинадиган стартап лойиҳаларга қатнашиш истагини билдирди.