Заказать
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Ваше имя:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Телефон:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Галочка*
Скрытое поле:
Спасибо! Форма отправлена
Home/Yangiliklar/Иброхим Абдурахмонов Азиз ёшлар!

Иброхим Абдурахмонов Азиз ёшлар!

« Back

07.07.2021 10:57

Сизларни 30 июнь - «Ёшлар куни» билан чин дилдан табриклайман! «Ёшлар куни» мамлакатимизда ўсиб келаётган авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбияловчи, уларни юксак марраларга чорловчи беқиёс рағбат бўлиб хизмат қилишга чорловчи байрам сифатида нишонланмоқда. Ёшларни қилган меҳнати, эришган ютуқларига яраша рағбатлантириш, билимли, ҳалол ва жонкуяр ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

Ўзбекистон аҳолисининг 64 фоизини ёшлар ташкил этиши халқимиз, давлатимизнинг бебаҳо бойлигига айлантирган. Ҳозирда ёш авлодни ўйлантириб келаётган кўплаб масалалар ва муаммолар ечимига хизмат қиладиган, аксарият саволларга амалий жавоб берадиган, бир сўз билан айтганда, ёшларни эзгу мақсадлар йўлида бирлаштирадиган, эртамиз эгаларининг қалбида ишонч уйғотадиган ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги ёшлар академияси томонидан ташкил этилган "Академик ҳаракатчанлик" ва «Бўлажак олим» танловига ёшларнинг инновацион ғоялари, илмий лойиҳалари учун 50 млрд. сўм пул маблағи ажратилгани бунга яққол мисолдир.

Шу пайтача эса ёшлар учун «Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида», "Urban.Tech.Uzbekistan” ҳакатони, «2020 йилга 20 та энг яхши стартап лойиҳалари» танловлари эълон қилинди ва ғолиблар мукофотланди. Чекка ҳудудларда яшовчи ёшларнинг замонавий таълим йўналишларида билим олиши, уларда инновацион интеллектуал муҳитни шакллантириш мақсадида “TexnoBus” технологик платформаси Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд вилоятларининг чекка ҳудудларини қамраб олди.

Сизларни бугунги байрам билан табриклаб, мамлакатимиздаги барча ёшларни келажакда давлатимиз ривожи учун ҳисса қўшадиган лойиҳалар яратишларида, Ўзбекистонни жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари қаторига киритишдаги саъй-ҳаракатларингизга муваффақиятлар тилаб қоламан!

Иброҳим Абдураҳмонов
Инновацион ривожланиш вазири, академик
 


Ish vaqti:
Dushanba-Juma 9:00 -18:00
O‘zbekiston Respublikasi, Toshkent viloyati, Qibray tumani, Universitet ko’chasi 2-uy
Biz ijtimoiy tarmoqlardamiz
Рейтинг@Mail.ru счетчик посещений
Связаться с нами
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Ваше имя:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Телефон:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Галочка*
Скрытое поле:
Спасибо! Форма отправлена