2017 йил 24-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги ва Ўзбекистон Фанлар академияси бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкиллаштирилган “Фан ва таълимни ривожлантиришда ёшларнинг ўрни” мавзусидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда марказ директори б.ф.д., проф. И.Ю.Абдурахмонов сўзга чиқиб, “Ўзбекистонда янги биотехнологиялар” мавзусида маъруза қилдилар. “Табиий фанларнинг долзарб муаммолари” шўбасида марказимиз ёш олимлари ҳам иштирок этишди. Бунда марказнинг МАС лабораторияси кичик илмий ходимлари А.Х.Макамов “Ғўзанинг рекомбинант инбред линиялар (РИЛ) популяциясида тола сифат белгиларини QTL хариталаш” мавзусида маърузаси билан “Табиий фанларнинг долзарб муаммолари” шўбасида учинчи ўринни эгаллаб махсус диплом билан тақдирланди. Кичик илмий ходими М.М.Дарманов “Ғўза экинида МАС технологиясини қўллаб янги навларни яратиш” мавзусида маъруза қилиб, “Энг яхши инновацион ғоя” номинацияси бўйича махсус диплом билан тақдирланди. Марказнинг “Ёш олимлар кенгаши раиси” О.С.Тураев “Энг ёш илмий раҳбар” номинацияси ғолиби сифатида диплом билан тақдирланди. Бундан ташқари марказнинг 20 га яқин ёш олимлари конфиренцияда фаол иштироки учун сертификат билан тақдирланишди.