Академик И.Ю. Абдурахмоновнинг навбатдаги учрашуви Термиз давлат университетида, талабалар билан бўлиб ўтди. Академик И.Ю. Абдурахмонов республикада содир бўлаётган ўзгаришлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан инновациялар ва илм-фанни ривожлантириш учун барча шарт-шароитларни яратиб бераётганликлари ҳақида сўзлаб берди. И.Ю. Абдурахмонов таъкидлаганидек, Президентимиз, республикамизнинг ривожланишида ёшларнинг ўрни алоҳида эканлигини кўра олди, шунинг учун ҳам ўз олдимизга энг юксак мақсадларни қўйиб, уларни амалга оширишга интилишимиз керак. Учрашув давомида талабалар И.Ю. Абдурахмоновнинг илмий фаолияти ва Ўзбекистон олимларининг ютуқлари ҳақида кўплаб саволлар беришди. И.Ю. Абдурахмонов суҳбатда фаол қатнашган талабаларга эсталик совғаларини улашди ва барча иштирокчиларга самимий тилакларини билдириб ўтди.