Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги И.Ю.Абдурахмоновнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи
Бунги кунда ҳар биримиз республикамизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Янги корхоналар, йўллар, мактаблар ва болалар боғчалари барпо этилмоқда, шунингдек, бизнес, фан ва таълимни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. Ва албатта, энг муҳим воқеалардан бири - Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси аъзоларининг кўп йиллар давомида илк марта ўтказилган сайлови бўлиб ўтди. Сайловлар натижасида Ўзбекистонда илм-фан ривожига улкан ҳисса қўшган Фанлар академиясининг 32 нафар янги ҳақиқий аъзолари тасдиқланди. Бу эса, ҳукуматимизнинг олимлар меҳнатини ва уларнинг Республикамизни ривожлантиришдаги ўрнини юксак баҳолашидан далолат беради.
Бугунги кунда, барчамизнинг олдимизда Республикамизни ҳар томонлама ривожлантириш борасида амалга оширилиши керак бўлган улкан ишлар турибди. Энг муҳим йўналишларидан бири бўлган - фан ва таълимни жаҳон талаблари даражасида ривожлантириш, Республиканинг келажакдаги фаровонлигини кафолатлайди.
Ушбу мақсадлар учун ҳамда академикларнинг улкан ҳаёти ва илмий тажрибасини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳар бир ҳақиқий аъзоси учун йўл харитасини тасдиқлади. Натижада, илм-фан ва таълимни жадал ривожлантириш, ёшларни илмий тадқиқотларга жалб этиш ва янги инновацияларни яратишга бўлган қизиқишларини ошириш учун академикларнинг ўз билимларидан самарали фойдаланишни таъминлайди. Йўл харитасининг муҳим йўналишларидан бири узоқ қишлоқларда жойлашган мактаб ўқувчилари билан учрашувлар ўтказишдан иборат бўлиб, бу эса мамлакат бўйлаб таълим сифатини ва ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишларини оширишга ҳамда иқтидорли болаларни аниқлашга имкон беради.
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги И.Ю. Абдурахмонов Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Жорий йилнинг 11-январида И.Ю. Абдурахмонов Сурхондарё вилоятининг Термиз туманидаги Пахтаобод ҚФЙ, Алишер Навоий маҳалласида жойлашган 9-мактабга бориб, у эрда ушбу мактаб ўқувчилари билан учрашди. Учрашув чоғида у ўз ҳаёти ҳақида, мақсадларига ва илм-фандаги юксак ютуқларга қандай эришганлиги тўғрисида сўзлаб берди. Ўқувчиларлар унинг ҳаётий ва илмий фаолиятини катта қизиқиш билан тинглашди ва ўзларини қизиқтирган кўплаб саволлар беришди. Академик Абдурахмонов учрашув якунида энг фаол ўқувчиларга совғалар топширди ва уларни ўз мақсадларига эришишлари учун тилак билдирди.