Бугун, 2018 йил 14 март куни ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика марказида Тошкент фармацевтика институти (ТошФАРМИ) “Биотехнология” кафедрасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Геномика ва биоинформатика маркази ва Тошкент фармацевтика институти раҳбариятининг олти ой давом этган узоқ тайёргарлик ишлари билан якуни сифатида ҳар икки ташкилот учун ҳам ривожланишнинг янги босқичини белгилаб беради.
Филиалнинг очилиши натижасида ТошФАРМИ “Биотехнология” кафедраси ходимлари ва талабалари биотехнология, ҳужайра ва ген-муҳандислиги бўйича ўзларининг амалий машғулот, диплом ва малакавий ишларини жаҳон илмий стандартларига жавоб берувчи юксак даражада бажариш учун яхши имкониятга эга бўлдилар. Бу эса фармацевтика саноатида мутахассисларни тайёрлаш сифатини сезиларли даражада яхшилайди, ва ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” тўғрисидаги 2018 йил 14 февралдаги №ПП-3532 сонли қарори талабларига жавоб беради.
Институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори тантанали йиғилишда таъкидлаганидек: “Кафедра филиалининг очилиши талабалар (бакалавр ва магистрлар)ни тайёрлашни сифат жиҳатдан янги даражага олиб чиқади ва ўқув жараёнларида илғор технологиялардан фойдаланиш имконини беради”.
Шу билан бирга, кафедра филиалининг очилиши ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази учун катта аҳамиятга эга бўлиб, олимларнинг тўпланган билим ва амалий тажрибаларни ёшларга бериш имконини беради. Шу тарзда, фан ва таълимнинг яқин интеграцияси таъминланади. Бу Марказда бошланган доривор ўсимликлар бўйича илмий ишланмалар мавзусини кенгайтириш орқали Марказга илмий тадқиқот йўналишларини сезиларли даражада диверсификация қилишга имкон беради. Тантанали йиғилишда Геномика ва биоинформатика маркази директори, академик И.Ю. Абдурахмонов таъкидлаганидек: “Ҳозирги вақтда ҳукуматимиз томонидан фан ва инновациион технологияларга катта эътибор қаратмоқда. Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда иккита, “Фан” ҳамда “Инновацион фаолият” тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Илмий тадқиқотлар сифатини яхшилаш ҳамда уларни амалиётга жорий этиш механизмини яратиш мақсадида янги - Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилди. Шу билан бирга, Президентимиз томонидан фармацевтика саноатига, хусусан, ходимларнинг малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўйлайманки, кафедра филиалининг очилиши Марказ ва Фармацевтика институти ўртасида узоқ муддатли, самарали ҳамкорликнинг бошланиши бўлади ҳамда талабаларни тайёрлаш сифатини ва илмий ишларга бўлган қизиқишини янада оширади.”