Заказать
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Ваше имя:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Телефон:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Галочка*
Скрытое поле:
Спасибо! Форма отправлена
Bosh sahifa/Yangiliklar/Фаровон ҳаёт ва ёруғ келажагимиз асоси

Фаровон ҳаёт ва ёруғ келажагимиз асоси

« Back

13.06.2016 12:10

1111

Президентимиз томонидан шу йил 2 июнда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига биноан, айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудида энг улуғ ва энг азиз айёмни муносиб кутиб олиш ҳамда тантанали равишда нишонлашга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Хусусан, мазкур қутлуғ санага бағишланган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этиши кўзда тутилган.

Дарҳақиқат, Ватан — ягона. Ватан — бетакрор. Шу боис унинг ҳар қарич ерини зарга, ҳар ҳовуч тупроғини олтинга қиёс этамиз. Она заминимизни муқаддас билиб, ҳар бир неъматини кўзимизга тўтиё айлаймиз. Истиқлол эса ана шу эзгу анъаналаримиз, туйғуларимизга жўшқинлик бағишлади. Ватаннинг қадр-қимматини янада теранроқ англаб етаяпмиз. Муҳими, бугун халқимиз яратувчанлик, бунёдкорлик ишқи, иштиёқи билан яшамоқда. Бунинг ифодаси, аввало, юртимизнинг кўркам қиёфаси, турмушимиз фаровонлигида кўзга яққол ташланади.  Қаранг, она-табиат ҳам мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигига ўз туҳфасини ҳозирлаётгандек гўё. Чунки бу йил баҳор жуда баракали келди, ноз-неъматлар мўл-кўл етилди. Дарахтлардаги ғуж-ғуж ҳосилни кўриб, кўз қувнайди: мевалар тўла шохлар ерга тегай-тегай дейди. Бир зум қараб турсанг, худди синиб тушадигандек... Бироқ чайир тана ўз боласини бағрига олган меҳрибон онадек уларни қўйиб юборгиси йўқ. Ҳадемай, мана шу шовиллаб етилган ҳосил эл дастурхонига янада файз киритишини ўйласак, кўнгил ёришиб кетади. Аслида ҳам тирикликнинг қадри меҳнату яратувчанликда, бунёдкорликда ва унинг поёнидаги роҳат-фароғатда, маъмурчиликда эмасми?! Шу маънода, Ватан ободлиги, эл фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган одамларни бугун ҳар қадамда учратасиз. Юртдошларимиз руҳиятида шиддат, кўтаринкилик сезилади. Улар билан суҳбатлашиб, дилингиз яйрайди. Қалбингизга нур инади. Бийдай Қизилқум кенгликларини илон изидек кесиб ўтган равон йўлдан борар эканмиз, устига ўнлаб автомобилларни ортиб, манзил сари интилаётган қудратли машиналар ҳайратимизни оширади. Қамчиқ довонидан ўтаверсак, улкан қурилиш майдонига айланган “Ангрен — Поп” электрлаштирилган темир йўл линияси ва халқаро автомагистралда туну кун меҳнат қилаётган замондошларимиз бунёдкорлигига гувоҳ бўлиб, қалбимиз ғурурга тўлади. — Йил, ҳақиқатан ҳам, баракали келди, — дейди қорақалпоғистонлик Кенесбой оға Каримов. — Бу юртимизнинг жаннатга менгзалишига бир мисол. Худди табиатдаги каби одамлар кайфиятидаги жўшқинлик ҳам ўз мевасини бераётир. Ўзингиз бир ўйланг, бундан атиги ўн беш йил илгари келажакда Устюрт кенгликларида минглаб одамлар ишлайдиган йирик завод қурилади, замонавий шаҳар бунёд этилиб, унинг сўлим хиёбонларини ёш-яланглару болаларнинг шодон ҳайқириқлари тўлдиради, деса, биров ишонармиди?! Туманларимизни, қишлоқларимизни бир айланиб кўринг, янгидан қурилаётган мактабу коллежлар, тиббиёт муассасалари, маданий-маиший иншоотлар кўзни қувнатади. Биласиз, бизнинг ҳудудда қиш совуқ, ёз эса жазирама келади. “Ота-бобомиз шунақа яшаган-да”, деб ўша шароитга кўникиб кетган кишилар қишлоқларда намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилаётган тураржойлар, уларда яратилган шароитларни кўриб, руҳланиб кетишди. Ҳозир қайси уйга кирманг, улар ўзимизда ишлаб чиқарилган замонавий совиткичлар, музлаткичлар, телевизорлар билан жиҳозланган. Ҳар бирида янги автоулов... Булар ўз-ўзидан бўлди, деб ўйлайсизми? Ахир кечагина битта машина олиш учун идорама-идора югуравериб умрингиз ўтиб кетарди. Биргина рангли телевизорли бўлиш бутун оиланинг ушалмас орзуси эди. Фарзандларим, невараларимга айтаманки, бу файзу бараканинг негизи — мустақиллигимиз! Унинг қадрига эса етишимиз керак. Кенесбой оғанинг гаплари тўғри. Ҳар ҳудуднинг ўзига хос тараққиёт йўналиши, илғор тарафи бор. Юрт бепоён, бунёдкорлик ишлари эса барча ҳудудда давом этмоқда. Масалан, Элликқалъада завқли бир ҳолатга дуч келасиз: ҳудудда жойлашган қадимий манзилгоҳ сари отланаркансиз, йўл четида тикилган қатор ўтовларга кўзингиз тушади. Уларнинг шундоқ биқинида кўкка бўй чўзган кўҳна Тупроққалъа атрофида эса хорижлик сайёҳлар ҳайрат билан кезинади. Ўтовда иссиқ ва совуқ сув, чўмилиш хонаси — ҳаммаси муҳайё, совиткич ғириллаб ишлаб турибди, бироқ... Теваракда биронта симёғоч кўринмайди. — Қуёш батареялари ўрнатганмиз, — деб изоҳлайди ўтов эгаси. — Оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш учун шу ўтов-меҳмонхона лойиҳасини амалга оширишга келганда, мана шу кўриб турганингиз қуёш батареяларига тўхталдик. У пойтахтимизда ишлаб чиқариларкан. Олиб келиб ўрнатдик. Ишимиз юришиб кетди. Қаранг, ўтов асли қадим замонларнинг ёдгори, бироқ унинг ичида замонавий шарт-шароит бор. Албатта, мамлакатимизда ишбилармонлик ва тадбиркорлик учун яратилган қулай муҳит одамларнинг орзу-умидларига қанот бағишламоқда. Эндиликда “Ўз шахсий бизнесимни очаман”, деган киши учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Ҳозир қишлоқларимизда ҳам шундай иморатлар қурилмоқдаки, кўриб ҳавасингиз келади. Қизилтепа — Навоий вилоятининг узоқ туманларидан бири. Бу ерда энг зўр тўйхоналардан асло қолишмайдиган муҳташам кошона қад ростлабди. — Халққа хизмат қилсин, — дейди уни қурган тадбиркор йигит. — Ҳамма ҳисоб-китобларни қилиб кўргач, банкдан кредит олдигу ишни бошладик. Авваллари одамлар тўй-маросимларини ўз ҳовли-жойларида ўтказишарди. Қорли-қировли кунларда бунинг ўзига яраша қийинчиликлари бўларди. Кишиларимиз катта шаҳарлардаги шинам тўйхоналарга ҳавас қилишса-да, “Ҳа, энди, бизники қишлоқчилик-да”, деб қўяқолишарди. Мана, бўлар экан-ку! Бу қулайлик барчага ёқиб тушди, ҳозир тўйхонамиз йил охиригача банд. Халқнинг турмуш тарзигина эмас, дунёқараши ҳам ўзгарганини кўрсатадиган шу сингари иншоотлар ҳамма жойда бор. Бир томонда шодага тизилган маржондек кўзни яшнатувчи намунавий лойиҳадаги тураржойлар, бошқа томонда эса кўркам коллеж ва академик лицейлар, спорт мажмуалари, янги маиший иншоотлар кўкка бўй чўзган. Одамлардаги кўтаринки руҳ, келажакка ишонч ҳаммани жипслашишга, истиқбол учун интилишга ундаётир. — Мустақиллик буюк неъмат эканини халқимиз тобора чуқурроқ тушуниб етаяпти, — дейди фарғоналик Ойдин Темирова. — Истиқлолимизнинг илк йилларида бошланган ислоҳотлар бугун ўз натижасини бермоқда. Бу ўзгаришу янгиланишлар одамлар руҳиятига кўтаринкилик бағишлаб, бунёдкорлигу яратувчанликка чорлаётир. Гоҳида хаёлимдан “Бу беҳисоб маблағлар, вақт, куч-қувват нима учун сарфланаяпти? Турмушимиздаги замонавий шароитлару қулайликлар, етти ухлаб тушимизга кирмаган бунёдкорлик ишлари ўз-ўзидан бўлиб қолаяптими? Буларнинг барчаси — Президентимиз томонидан узоқни кўзлаб олиб борилаётган оқилона сиёсат меваси. Шу ҳақда мулоҳаза юритганда, яратилган имкониятлардан фойдаланиш билан бирга, истиқлол берган неъматларнинг қадрига етишимиз, уни асраб-авайлашимиз керак эмасми?!” деган ўйлар ўтади. Шукр, бугун жуда кўпчилик завқу шавқ билан яшамоқда. Айниқса, фарзандларимиз Ватан ва мустақиллик ҳақида шунчалар жўшиб гапиришадики, беихтиёр тўлқинланиб кетасан. Ёш олим, генетик Иброҳимжон Абдураҳмонов ҳам истиқлолимиз боғида очилган булоқлардан бири. — Менинг бахтим мустақиллик билан бевосита боғлиқ, — дейди у. — Бу буюк неъмат Наманганнинг олис Ғова қишлоғидаги илмга чанқоқ оддий бир болани олимга айлантирди. Қаранг, истиқлолимизнинг илк йилларида мен генетика илмига қизиққан ёшгина йигитча эдим. Ўзбекистонда бу таълимотнинг ривожланишини орзу қилардим. Шукрки, фан-таълим соҳасидаги ислоҳотлар боис шуғулланишимиз учун барча шарт-шароит яратиб берилди, янги кашфиётларга йўл очилди. Бугун ёшларга кўрсатилаётган юксак эътибор замирида “Ҳаракат қилинг, ўқинг, ўрганинг, эл-юртга сизнинг билимингиз, истеъдодингиз, қобилиятингиз даркор. Келажак сизнинг қўлингизда”, деган чорлов бордек, назаримда. Шундай. Қобилият, истеъдод, яратувчанлик, дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари билан тенг одим ташлаш... Шундай улуғ ва муқаддас мақсадларнинг рўёбга чиқиши учун ҳамма шароит муҳайё этилган. Энди гап ана шу имкониятларга муносиб бўлишда.

 

Исажон СУЛТОНОВ,
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими
(Халқ сўзи газетаси  04 Июнь 2016 )


Ish vaqti:
Dushanba-Juma 9:00 -18:00
O‘zbekiston Respublikasi, Toshkent viloyati, Qibray tumani, Universitet ko’chasi 2-uy
Biz ijtimoiy tarmoqlardamiz
Рейтинг@Mail.ru счетчик посещений
Связаться с нами
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Ваше имя:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Телефон:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Галочка*
Скрытое поле:
Спасибо! Форма отправлена