ДОИМО ҚАЛБИМИЗДАСИЗ!
Буюк давлат арбоби, Ўзбекисто н Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан бугун юртимизнинг барча жойларида мотам маросимлари ўтказилмоқда.
Сентябр ойининг тўртинчи куни марказда ҳам хотира тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни Марказ директори биология фанлари доктори, профессор Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич очди. Нотиқ ўз сўзини барчага ҳамдардлик билдириш билан бошлади – Бу катта йўқотиш бутун дунё аҳли қалбини ларзага солди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ўзининг доно ва оқилона сиёсати билан бутун дунёга ўрнак эди. Мустақиллик йилларида иқтисодий барқарор, саноати ривожланган ҳудудга айланиб, аҳоли турмуш даражаси муттасил юксалиб бораётгани, юртимизнинг дунё билан бўйлашаётгани бевосита Ислом Каримов номи билан боғлиқ. Айниқса, Ислом Каримов фанимиз ривожига ҳам беқиёс ҳисса қўшди –
Шунингдек хотира тадбирида Марказнинг ахборот-таҳлил бўлими ходими Муҳаммадсиддиқ Раҳматов ҳам сўзга чиқиб, ўзининг изтиробли фикрларини билдирган ҳолда, мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Президенти ғамхўрлигига муносиб бўламиз, давлатимиз раҳбарининг порлоқ хотирасини ҳеч қачон унутмаймиз, доимо ёдда сақлаймиз, бунинг учун эса янада жипслашишимиз, ёт фикрларга чалғимаган ҳолда, келажакка тик боқиб, фақат олға интилишимиз лозим, дея ўз фикрини якунлади.
Тадбирда Марказнинг барча ходимлари фаол иштирок этди.
Марказ ахборот хизмати