ЎзА мустақиллик йилларида Ўзбекистон селекциячилари эришган ютуқларга бағишланган материлни жойлаштирди. Сўнгги ўн йил ичида Ўзбекистон Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика марказининг олимлари томонидан халқаро фанда биринчи марта ғўзанинг қимматли белгилари генлари, жумладан, тола сифати, гуллаши, тез пишиши ва ҳосилдорлиги, шунингдек, турли биотик ва абиотик омилларга чидамлилиги генлари тавсифланди. Шунингдек, ғўзанинг айрим ҳужайраларидан тўлақонли ўсимликлар олиниб, биринчи марта Ўзбекистоннинг интеллектал мулки деб тан олинган «ген-нокаут» технологияси ишлаб чиқилиб, жорий этилди