GENOMIKA VA BIOINFORMATIKA MARKAZI

                  O’zbekiston Respublikasi Fanlar Akademiyasi

                 

 

flag.png

Home » Yangiliklar » «Ўзбекистон-Россия» халқаро қўшма илмий лойиҳалар танлови доирасида ҳамкорлик.

«Ўзбекистон-Россия» халқаро қўшма илмий лойиҳалар танлови доирасида ҳамкорлик.

« Back

18.10.2021 00:00

Москва шаҳрига хизмат сафари

Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси жорий йилнинг 13 октябрь куни Москва шаҳридаги Россия фундаментал тадқиқотлар жамғармаси кенгаши раиси, «Курчатов институти» Миллий тадқиқотлар маркази вице-президенти, академик Владислав Панченко ва жамғарма раҳбарияти билан учрашди.

Учрашувда «Ўзбекистон-Россия» халқаро қўшма илмий лойиҳалар танлови доирасида ҳамкорликда фундаментал тадқиқотлар кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Бунда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан жорий этилган янги механизм – Scopus халқаро маълумотлар базасидаги Хирш индекси 5 ва ундан юқори бўлган россиялик олимларнинг ҳамраҳбарлигида қўшма фундаментал тадқиқотлар кўламини кенгайтириш лозимлиги қайд этилди.

 

Инновацион ривожланиш вазирлигининг делегацияси Москва шаҳрида Россия Федерация Илм-фан ва олий таълим вазирлигига ташриф буюрди. Унда икки давлат ўртасидаги илм-фан ва инновацион фаолият соҳасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг амалий механизмлари муҳокама этилди. Томонлар ҳамкорликда халқаро илмий лойиҳаларда икки давлат олимларининг иштирокини таъминлаш, олимлар, мутахассислар ва докторантларнинг илмий стажировкаларини ташкил этишга келишиб олинди.

Учрашувда икки давлатнинг илм-фан ва инновациялар бўйича масъул вазирликлари – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Россия Федерациясининг Илм-фан ва олий таълим вазирлиги ўртасида юқори даражада имзоланадиган Битим лойиҳасининг айрим жиҳатлари муҳокама этилди ва лойиҳанинг якуний матни ишлаб чиқилди.