GENOMIKA VA BIOINFORMATIKA MARKAZI

                  O’zbekiston Respublikasi Fanlar Akademiyasi

                 

 

flag.png

Home » Yangiliklar » ТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРА, СТАЖЁР ТАДҚИҚОТЧИЛИККА ВА МУСТАҚИЛ ИЗЛАНУВЧИЛИККА 2024 ЙИЛ УЧУН ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ!

ТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРА, СТАЖЁР ТАДҚИҚОТЧИЛИККА ВА МУСТАҚИЛ ИЗЛАНУВЧИЛИККА 2024 ЙИЛ УЧУН ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ!

« Back

18.09.2023 10:31

Геномика ва биоинформатика маркази таянч докторантура, стажёр тадқиқотчиликка ва  мустақил изланувчиликка 2024 йил учун қуйидаги илмий йўналиш бўйича

ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ:

Ихтисослик шифри

Ихтисослик номи

Қабул квотаси

1

03.00.14

Геномика, протеомика, биоинформатика

Таянч докторантура

Стажёр тадқиқотчи

6

1

Ҳужжатлар 2023 йил 15 сeнтябрдан 15 октябргача қабул қилинади.

Таянч докторантура, стажёр тадқиқотчиликка ва мустақил изланувчиликка кириш имтиҳонлари 2023 йилнинг 1-25 ноябр даврида бўлиб ўтади.

Таянч докторантурага кирувчилар қуйидаги фанлардан имтиҳон топширадилар:

  • чeт тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил);
  • мутахассислик.

Таянч докторантура(PhD)га кирувчи номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  • ариза;

қисқача биографик маълумотнома;

  • меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусҳаси;
  • олий таълим муассасаси магистрлик дипломи, олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
  • нашр этилган илмий ишлар рўйҳати ва уларнинг нусхалари;
  • Хорижий тилларни билиш даражасини боҳоловчи миллий ва унга мос даражадаги халқаро сертификат
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари учун тегишли ҳужжат нусхаси

Мустақил изланувчиликка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • ариза;
  • иш жойидан тавсифнома;
  • қисқача биографик маълумотнома;
  • фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик ёки олий маълумот (мутахассислик дастури бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
  • меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
  • фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун фан номзоди ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;
  • илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхалари.
  • Хорижий тилларни билиш даражасини боҳоловчи миллий ва унга мос даражадаги халқаро сертификат

Ҳужжатлар ягона электрон тизим www.phd.mininnovation.uz. орқали қабул қилинади

Изоҳ:

Ҳужжатлар Геномика ва биоинформатика маркази Докторантура бўлимига топширилади.

Маълумот учун тел:  (97) 490-50-78