Марказ доктарантлари Норов Тохир Мирзоевич ва Хусенов Наим Нутфуллаевичлар жорий йилнинг 28-ноябр куни Тошкент давлат аграр университетининг “Агробиотехнология” кафедраси биринчи ва иккинчи босқич магистрлари ҳамда “Мева-сабзавот ва узумчилик” факултети “Агробиотехнология” йўналиши биринчи босқич бакалаврлари учун очиқ дарс ўтишди. Шунингдек, очиқ дарсда кафедранинг доцент ва катта ўқитувчилари ҳам иштирок этишди. Очиқ дарс кўплаб савол-жавоблар ва қизғин мунозаралар остида ўтди. Университет ўқитувчилари ва талабалари ушбу дарс учун марказнинг ёш олимларидан миннатдор бўлишди.