Илм-фан– ҳар қандай давлатнинг бугунги куни ва келажагини белгилайдиган муҳим
соҳадир. Ўзбекистон замини азалдан башарият цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган,
жаҳон илм-фани ва маданияти тараққиёти йўналишини маълум даражада белгилаб берган
улуғ алломалари, буюк мутафаккирлари билан шуҳрат қозонган. Бугунги кунда ҳам
Ўзбекистон Фанлар академиясининг олимлари буюк аждодлари анъаналарини муносиб
давом эттириб, мустақил Ватанимизнинг илмий-иқтисодий, илмий-техник, маданий,
маънавий-маърифий тараққиёти йўлида кенг кўламли илмий изланишлар олиб бормоқда.
Batafsil: http://uza.uz/oz/society/30005/